2018-03-17 12:03:00

САХОВАТ — БЕНАЗИР ҚАДРИЯТ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят ва шаҳар кенгашлари Наврўз айёми шукуҳи кезаётган шу кунларида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни ўтказиб келмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Фарҳод Ихтиёров ташаббуси билан партиянинг вилоят, шаҳар кенгашлари фаоллари иштирокида “Файзулло Хўжаев” МФЙда истиқомат қилувчи 20дан зиёд кам таъминланган, ногирон, кекса фуқаролар хонадонларида бўлиб, ҳар бирига 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида хайрли ишлар амалга оширилди.

“Ҳарбирхайрлиишалбаттаўзинингижобийтарафаникўрсатади. Депутат Фарҳод Ихтиёров доим биз билан бирга ҳудудга чиқиб, фуқаролар ҳолидан хабар олиб келади. Уларнинг муаммолари ечилишида кўмаклашади. Байрамларда хонадонларда бўлиб, оилаларнинг кам кўстини тўлдиришга кўмаклашади”, — дейди биз билан суҳбатда бўлган маҳалла раиси Д.Давидов.

Маҳаллага қарашли “Отбозор”, “Афросиёб”, “Қизилқум”, “Янгиобод” кўчаларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолидан хабар олиб, совға саломлар тарқатилар экан, бу эса ўз навбатида қадриятларимизнинг бардавомлигини, ўзбек халқининг меҳрли ва инсонпаоварлигини кўрсатиб туради.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

(“Туркистон-пресс”)