2018-03-17 11:31:00

НАВРЎЗИНГ МУБОРАК, ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар кенгаши томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Наврўз сайли ташкил этилди.

Сайлда Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят, туман (шаҳар) кенгаши ходимлари, депутатлар, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Байрам тадбирида кураш, шахмат-шашка, лапар айтиш каби мусобоқалар ташкил этилиб, ғолиблар партия томонидан мукофотландилар.

Шунингдек, тадбирда байрам дастурхони ташкил этилди.

 

“Туркистон-пресс”