2018-03-17 11:11:00

СИ ЦЗИНЬПИН ХХР РАИСИ ЛАВОЗИМИГА ҚАЙТА САЙЛАНДИ

Халқ вакилларининг Умумхитой мажлиси депутатлари амалдаги раис Си Цзиньпинни бир овоздан яна 5 йил муддатга ХХР давлат раҳбари этиб сайлади.

 Мамлакат раҳбарлигига сайловлар 2018 йилнинг 17 март куни тонгда Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг 13-чақириқ 1-сессиясида яширин овоз бериш йўли орқали амалга оширилди. Мажлисда қатнашган 2970 нафар депутат бир овоздан «ҳа» дея овоз берган.

Бундан ташқари, Си Цзиньпин, ХХРнинг марказий ҳарбий кенгаши раҳбарлигига ҳам қайта сайланди.

Таъкидлаб ўтамиз, Си Цзиньпин 2013 йилнинг мартида Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг 12-чақириғи сессиясида ХХР раиси этиб сайланган эди.

“Туркистон-пресс”