2018-01-05 16:29:00

САМАРҚАНД ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА ИККИ ЙЎЛАКЛИ ТИЗИМ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Жорий йил 1 январдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортида божхона ҳудудига кириб келиш ва чиқишда яшилва қизилйўлаклар тизими жорий қилинди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида йўлга қўйилди.

Ушбу йўлаклар фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларининг жаҳон стандартларига мослигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш ва туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган.

“Туркистон-пресс”