2018-01-05 16:26:00

ТУҒРУҚ МАЖМУАСИ ЯНГИ БИНОДА

Самарқанд шаҳридаги 3-туғруқ мажмуаси гинекология бўлими фаолиятини янги бинода давом эттирмоқда.

Тиббий муассасанинг акушерлик ва гинекология бўлимлари шу пайтгача битта бинода жойлашган эди. Анча вақтдан буён фойдаланилмай келаётган биноси 2017 йил инвестиция дастурига киритилиб, 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига капитал таъмирланди.

Қирқ беш ўринга мўлжалланган янги бўлимда ультратовуш текшируви, кольпоскопия, ЭКГ, таҳлилхона, кичик операция хоналари ташкил қилинган. Бундан ташқари, қабул бўлими, кўрик ва муолажа хоналари зарур мебель ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

“Туркистон-пресс”